Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирободдаги қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди

Мирободдаги қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълумот беришича,  пойтахтимизда йўл таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу кунларда Миробод туманининг бир неча кўчалари таъмирланмоқда:

— Меҳржон ва Кичик халқа йўли кесишмаси;
— Кичик халқа йўли ва Авлиё ота кўчалари кесишмаси;
— Темирйўлчилар ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
— Меҳржон ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
— Ойбек ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмаси;
— Туркистон ва Кичик халқа йўли кесишмаси.

Иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг