Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихий объектларни аукцион орқали ижарага бериш режалаштириляпти

Тарихий объектларни аукцион орқали ижарага бериш режалаштириляпти

2025 йил 1 июлдан моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудлар уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда электрон онлайн-ауцион савдолари орқали ижарага берилиши мумкин.

Ўз навбатида, Моддий маданий мерос обектларини ва уларга туташ ҳудудларни ижарага бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади ва  Маданий мерос агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Маданий мерос объектларидан фойдаланиш Дирекцияси  ташкил этилади.

2025 йил 1 сентябрдан жорий йил якунига қадар республикадаги барча давлат мулки бўлган маданий мерос обектлари (муҳим бўлган стратегик объектлар, мудофаа ва давлат хавфсизлик объектлари, ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, давлат ташкилотлари ва идоралари томонидан нотижорат мақсадларда фойдаланиладиган обектлар бундан мустасно) кейинчалик самарали фойдаланиш ва ижарага бериш учун оператив бошқариш ҳуқуқи билан Дирекцияга ўтказилади.

Маданий мерос объектларини ва уларнинг қисмини ижарага беришдан тушган маблағлар тўлиқлигича Дирекцияга йўналтирилади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда республикада 8 370 та (шундан 7 819 та давлат мулки ва 551 хусусий мулк) маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 169 таси ижарага берилган.

Шу билан бирга, 8 370 та маданий мерос объектларининг 4 797 таси археология объектлари, 2 270 таси архитектура объектлари, 773 таси монументал санъат объектлари ва 530 та диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Шунингдек, ижарага берилган 169 та маданий мерос объектлари бўйича 1 029 та шартномалар имзоланган. 

Манба: regulation.adliya.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг