Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтий Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади (видео)

Муфтий Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади (видео)

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат қилди.

Мурожаатда бугунги кунда ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан динни хунук кўрсатиб қўяётган баъзи аҳли илмлар ҳақида гапирилиб, уларга динни етказишда чиройли йўлдан бориш зарурлиги айтиб ўтилган.

«Дин бу тортишув, ҳақорат, бир-бирини камситиш учун келган эмас. Дин бу насиҳат. Ана шу қоидага мувофиқ жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак.

Насиҳат юмшоқлик ва мулойимлик билан олиб борилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўпол, дағал гапирувчи, ҳақорат қилувчи Зот бўлмаганлар. Минг афсуски, Аллоҳ номидан гапириб, ҳақорат қилиб юборишлик, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номидан гапириб, фаҳш сўзларни ишлатиб даъват қилишликларни ҳам эшитиб қоляпмиз. Аллоҳ Ўзи кечирсин!», — дейилади мурожаатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг