Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мурод Назаров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Мурод Назаров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Таниқли тадбиркор Мурод Назаров ижтимоий тармоқларда тарқалган, ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Кимдир ҳибсга олинганим, кимдир бизнесим ёки оилам ҳақида ёзмоқда...

Мен яхшиман. Тирикман, энергия ва позитивликка тўламан. Ҳар дақиқада оилавий муҳитдан ва ишимдан завқланмоқдаман. Чунки қалбимда муҳаббат, онгимда эса фақат ёрқин фикрлар ва бахтли, тинч ҳамда гўзал келажак бор!», деб ёзди у.

Аввалроқ Мурод Назаровнинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилгани хабар қилинганди. Қарорда айтилишича, унинг ўзи бунга ариза берган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг