Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ош можароси»: Мурод Назаров NestOne олдидаги ҳодисага изоҳ берди

«Ош можароси»: Мурод Назаров NestOne олдидаги ҳодисага изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Nest One биноси қурилишида ишлаб келаётган қурувчилар бир неча ойдан буён ойлик маош олишмагани учун йўлни тўсиб қўйгани акс этган видеолар тарқалган.

MURAD BUILDINGS компанияси асосчиси Мурод Назаров ўз Instagram саҳифасида бу ҳолатга изоҳ берган.

«Ваҳимага ўрин йўқ. NestOne’да тинчлик. Иш давом этмоқда. Ош ҳаммага етмаган бўлса, шундай ваҳима қилиш шартми? Ош қилиб, балога қолдим», деган у.

Мурод Назаров қанақа ош ҳақида гап кетаётгани ва одамлар нега катта йўлни тўсиб қўйганига изоҳ бермаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг