Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Nest One ўз эшикларини очди (видео+фото)

Nest One ўз эшикларини очди (видео+фото)

Тошкентда мамлакатдаги илк осмонўпар бино — 267 метрли Nest One дастлабки яшовчиларни кутиб олишга тайёр.

Бутун пойтахт манзараси кўриниб турувчи ресторан, ҳашаматли хонадонлар ва резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудлари: Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино — Nest One меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.

Кейинги йиллардаги энг шов-шувли лойиҳа — кўп функцияли Nest One осмонўпар биноси қурилишининг якунланишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Nest One жамоаси ва журналистлар, блогерлар, инфлюенсерлар қатнашди.

Тантанали тадбир Nest One муассислари — Murad Buildings асосчиси Мурад Назаров ва Ozguven асосчиси Ўзгур Онур Ўзгювеннинг қутловлари ва табрик сўзлари билан бошланди. Улар бундай оламшумул лойиҳани рўёбга чиқариш фикрига қандай келганликлари, лойиҳалаштириш ва қурилишга қанча куч ва вақт кетгани, мураккаб пандемия даврини қандай босиб ўта олганлари ва зиммаларидаги мажбуриятни адо этганлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Мажмуа алоҳида экотизим сифатида ўйланган бўлиб, шаҳарнинг ажойиб маназараси намоён бўлувчи премиал хонадонлар, офислар ва 33 та жамоат ҳудудлари: дўконлар, ресторанлар, болалар майдончалари, қишки боғ, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш ҳудудларини ўзида жамлайди.

Ўзбекистондаги энг баланд турар жой биноси — баландлиги 267 метр, элликдан зиёд қават, 27 000 тонна темир, 150 000 тонна бетон ва 1000 дан зиёд инсоннинг туну-кун қилган меҳнати.

Замонавий ва хавфсиз осмонўпар бино

Осмонўпар бино қурилиши 2019 йилда бошланди ва бугунги кунда Nest One — бу орзулар амалга ошадиган маскан.

Ушбу иншоот илк бора қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларини уйғунлаштиради, барча ишлатилган материаллар ва ечимлар жиддий асосга ва мураккаб муҳандислик ҳисоб-китобларига эга.

Иморатда энг сўнгги жаҳон технологиялари қўлланилган ва бугунги кунда дунёдаги энг хавфсиз осмонўпар бинолардан бири саналади. Ёнғин хавфсизлиги барча халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда лойиҳаланган. Бинонинг ташқи фасадини безашда ўтга чидамли материаллардан фойдаланилган. Бинонинг ички тарафида энг замонавий тутун сезиш тизими ўрнатилган, сезгир датчиклар туфайли у саноқли сонияларда муаммо ҳақида сигнал йўллайди ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимини ишга туширишга буйруқ беради.

Эвакуация йўллари вентиляция тизимининг оқилона режалаштирилгани ва маконнинг герметиклиги туфайли тутун тўлиб қолишидан пухта ҳимояланган. Бинода ёнғинга қарши лифтлар, авариявий ёритиш тизими кўзда тутилган, авариявий электр энергияси генераторлари ўрнатилган.

Nest One меҳмонларни кутиб олади

Муассислар кўчмас мулк соҳиблари интиқлик билан кутган янгиликни эълон қилди: хонадонлар, офислар ва ритейл-ҳудудлар эгаларига кадастр ҳужжатларини босқичма-босқич тақдим этиш бошланди.

Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар мамлакатдаги энг баланд турар жой биноси бўлди. All Inclusive хизматлар концепцияси асосида бунёд этилган бинода жами 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд. 20 та VIP-хонадон шундоққина булутлар остида, 41- ва 50- қаватлар оралиғида жойлашган. Аксарият шоҳона апартаментлар аллақачон сотиб олинган ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Кўп қаватли «шаҳар ичидаги шаҳар» тақдимоти А блоки бўйлаб экскурсия билан давом этди. Меҳмонлар бир нечта аҳамиятли жойларда бўлдилар, у ерда ушбу кўп функцияли мажмуанинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

1-қават, кириш гуруҳи ва тижорат маконлари. Бу ерда — асосий киришда networking учун майдонлар ва дўконлар жой олади, улар шопинг, премиал ресторанлар ва кафелар иштиёқмандларини жалб қилувчи маскан бўлади.

28-қават, Sky walk. Қават периметри бўйлаб югуриш йўлакчасига эга спорт макони, бу ерда Nest One яшовчилари ва резидентлари шаҳар ва Tashkent Cily боғининг ажойиб манзарасидан баҳра олган ҳолда, кардио-машғулотлар, йога ёки пилатес билан шуғулланиши мумкин.

Бундан ташқари, мажмуанинг иккинчи ва учинчи қаватларида ёпиқ сув ҳавзаси ва SPA -мажмуаларга эга фитнес-марказ, қишки боғ, бир нечта болалар ўйин майдончалари, кинозал, play-station ҳудуди, караоке жойлашган.

44-қават, Sky Villas шоуруми. «Самодаги виллалар» — бу деразасидан ажойиб манзара кўриниб турувчи премиал апартаментлардир. Шоурум-хонадон интерьер модасининг охирги талабларига мувофиқ жиҳозланган ва қулай дизайнерлик ҳамда технологик ечимлар билан тўлган.

48- ва 52- қаватлар — томоша террасалари ва осмонўпар бинонинг энг юқори нуқтасида Тошкент ва тоғларнинг мафтункор манзараларидан завқ олиш мумкин.

Ҳар ким резидент бўла олади

Энди ҳар ким Ўзбекистондаги илк Nest One осмонўпарининг юқори қаватларида жойлашган ҳашаматли резиденциялар эгаси бўлиши мумкин.

Аммо, қайд этилишича, шаҳар кафтдек намоён бўладиган апартаментлар сони чекланган. Nest One’да хонадонни 10 йил муддатга, чегараланмаган кредитлаш суммаси билан ипотекага харид қилиш мумкин, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса, фақат паспорт бўлса, кифоя.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг