Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис қаҳва ишқибозларини огоҳлантирди

Мутахассис қаҳва ишқибозларини огоҳлантирди

Биология фанлари номзоди, Россиядаги Миллий генетик тадқиқотлар маркази етакчи тадқиқотчиси Ирина Колесникова кимда кофе истеъмоли юрак ҳуружига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.

«Танамиздаги кофеин алмашинуви учун масъул бўлган асосий фермент Р450 1 А2 цитохром ферменти ва шунга мос равишда унинг CYP1A2 генидир.

Агар цитохром нормал ва фаол бўлса, сиз кунига бир хил тавсия этилган чашка қаҳва ичишингиз мумкин», — дейди Колесникова.

Унинг қўшимча қилишича, фермент функцияси ёмонлашганда, кофеин алмашинуви секинлашади ва кейин кўп миқдорда қаҳва ичмаслик керак, чунки бундай одамларда миокард инфаркти хавфи ортади.

Аввалроқ, шифокор кунига икки чашкадан ортиқ қаҳва ичмасликни тавсия қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг