Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оздирувчи чой ва қаҳвалар ниқобидаги хавфли модда аниқланди

Оздирувчи чой ва қаҳвалар ниқобидаги хавфли модда аниқланди

Фото: Божхона қўмитаси.

Божхона ходимлари таркибида "сибутрамин" бўлган 1,3 тонна оздирувчи моддаларни ноқонуний олиб киришга уринишни фош қилишди. Бу ҳақда божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Ижтимоий тармоқларда оздиришга хизмат қилувчи турли пакетчали чой ва қаҳвалар, капсулалар тарғиботига тез-тез кўзимиз тушади. Айниқса, таниқли ва машҳур шахслар кўмагида бу каби маҳсулотлар гўёки зарарсиз эканлиги тинимсиз тарғиб қилинади.

Аслида ушбу маҳсулотлар таркибида семизликни даволашда қўлланиладиган "сибутрамин" моддаси кучли таъсир қилувчи моддаси бўлиб, унинг юрак-қон томир ва асаб тизимига жиддий ножўя таъсирлари ва хавфлари мавжуд. 

Яқинда Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Келес” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда Марказий божхона лабораторияси ходимлари таркибида сибутрамин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган йирик миқдордаги чой ва қаҳваларни олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди.

Пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарларни божхона кўригидан ўтказиш давомида товарлар орасидаги 4 хил турда қадоқланган, оғирлиги эса 1 тонна 313 кг.дан зиёд бўлган оздирувчи чой ва қаҳвалар, капсулалар божхона ходимларининг диққатини тортди ҳамда экспертизадан ўтказиш учун Марказий божхона лабораториясига тақдим қилинди.

Марказий божхона лабораториясида олиб борилган экспертиза таҳлилларидан сўнг мазкур чой ва қаҳвалар, капсулалар таркибида “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг