Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассислар сигарет чекишни тўхтатишга ёрдам берадиган усулларни муҳокама қилишди

Мутахассислар сигарет чекишни тўхтатишга ёрдам берадиган усулларни муҳокама қилишди

19 апрель куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида тамаки истеъмол қилишнинг салбий таъсирини камайтиришнинг замонавий тенденцияларига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди. Тадбир дунёнинг етакчи мамлакатлари мутахассислари томонидан олиб борилган тажриба ва сўнгги илмий кашфиётлар билан ўртоқлашиш мақсадида ташкил этилди.

«Одамлар чекишни ташлашни хоҳламайдилар, чунки улар буни касаллик деб ҳисоблашмайди. Кашандалар буни шунчаки зарарли одат деб билишади, шунинг учун уларнинг турмуш тарзини ўзгартириш керак. Фикримча, истеъмол товарларини тартибга солиш лозим: масалан, ёш чекловларини жорий қилиш керак», – дея тушунтирди конференция маърузачиларидан бири доктор Константино Фарсалинос.

Tholos Fondi ва «Америкаликлар солиқ ислоҳоти учун» ташкилотининг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича директори Тим Эндрюс тамакининг салбий таъсирини камайтиришни қўллаб-қувватлаган ва ушбу позицияни тан олган давлатларда (Швеция, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия) чекиш даражаси пасайганини таъкидлади. Бу давлатлар ўз фуқароларига ҳаётларини яхшилаш учун танлов бердилар.

«Сигаретга муқобил ҳисобланган вариантлар бўлмаса охир-оқибат ушбу мамлакатларда хавфли, лицензиясиз никотин маҳсулотлари олиб кирадиган контрабандачилар сони кўпайиши мумкин. Одамлар эса шунчаки сигарет чекишни давом эттираверишади», - дея хулоса қилди Тим Эндрюс.

Никотин маҳсулотларидан зарар даражасини ўрганиш бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда. Конференция шифокорлар учун аниқ ва ишончли натижаларни тақдим этишда муҳим ўрин тутади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг