Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ёппасига тайинловлар эълон қилинмоқда

Сурхондарёда ёппасига тайинловлар эълон қилинмоқда

Сурхондарё вилоятининг яна уч туманига янги ҳокимлар тайинланишди.

Исмаилов Абдурашид Музработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Авазов Элмурод Рўзимуродович Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида фаолият юритган.

Шунингдек, Зокиров Улуғбек Хуррамович Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Марказий банки департамент директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз ва Ангор туманларига ҳоким тайинланганди.

Таъкидлаш жоизки, бир ой аввал Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиэтиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг