Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Бугун Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосари -- Бозоров Отабек Хасанбоевич жамоатчиликка таништирилди.
Отабек Бозоров мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов янги ўринбосарга масъулиятли вазифасида муваффақиятлар тилаб, ундан ёшлар билан самарали ишлаш, маънавий-маърифий фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш борасида юқори натижалар кутилаётганини таъкидлади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter