Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 30 млн евролик лойиҳа амалга оширилади

Навоийда 30 млн евролик лойиҳа амалга оширилади

Фото: «Ecoproektstroy.ru»

Франция тараққиёт агентлиги иштирокида «Навоий вилояти Кармана шаҳрида оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш» лойиҳаси амалга оширилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Қайд этилишича, Франция тараққиёт агентлиги лойиҳа учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан 26,7 млн евро миқдоридаги қарз ажратилишини маъқуллаган.

Таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – қўшилган қиймат солиғини қоплаш, солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишда 3,3 млн еврони ташкил этади.

Лойиҳани бажариш даври 4 йилга мўлжалланган бўлиб, уни 2021-2024 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 14 санасига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг