Тўрт йилда вояга етмаганларга жинсий тажовуз бўйича 445 та «иш» қўзғатилган
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамасида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова маълум қилди.
Ўзбекистонда Амир Темур номли давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Лойиҳага кўра, Амир Темур номли давлат стипендияси давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида таҳсил олаётган талабаларга берилиши мумкин.
Андижонда 9,4 млрд долларлик лойиҳаларга старт берилди
Шундан 2 миллиард 50 миллион долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, 7 миллиард 350 миллион долларлик 108 та лойиҳанинг қурилиши бошланди.
Ўзбекистонда пенсия ёши оширилади: лойиҳа муҳокамага қўйилди
Лойиҳа муҳокамаси 30 сентябргача давом этади.
Айрим тоифадаги фуқароларга театр, кино ва концертлар учун ваучер берилиши мумкин
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Судьяликка номзодлар учун ёш цензи 30 ёшга туширилиши мумкин
Қонунчилик палатаси мажлисида «Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ички ишлар органлари ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига хабар бермаган масъул шахслар учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Қуролли Кучлар учун 1 миллион нусха китоб харид қилиш таклиф этилди
Лойиҳадан асосий мақсад ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш, маънавий-ахлоқий фазилатлари, интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, миллий ҳамда жаҳон адабиётининг сара намуналарини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Президент иштирокида умумий қиймати 50 трлн сўмлик лойиҳалар ишга туширилди
Янги лойиҳалар ҳисобига 15 мингта иш ўрни яратилади, бюджетга йилига қўшимча 1 триллион сўм тушум тушиши таъминланади.
Маҳкумлар маҳсулотларни онлайн харид қилиши мумкин бўлади
Бу Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги буйруқ лойиҳасида назарда тутилган.

