Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда «янги меҳмон» ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйига етказилди

Навоийда «янги меҳмон» ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйига етказилди

Фото:Навоий вилоят ИИБ ахборот маркази

Навоийда  туғруқхонадан чиққан она ва унинг чақалоғи вилоят ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйига етказилди.  Бу ҳақда Навоий вилоят ИИБ ахборот маркази хабар  берди.

Гап шундаки, шу йилнинг 15 апрель куни Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Рустам Тўлаев  «Севимли» каналининг  вилоятдаги мухбирига мурожаат этиб, яқинда фарзандли бўлганлигини, айни пайтда турмуш ўртоғи ҳамда чақалоқ  туғруқхонасидан чиқишига рухсат этилган, бироқ карантин муддатида шаҳар кўчаларида автотранспорт воситалари чекланганлиги  сабаб фарзанди ҳамда турмуш ўртоғини яшаш хонадонига олиб кела олмаётганлигини маълум қилган.

Рустам Тўлаевнинг муаммосига вилоят ИИО ходимлари ижобий ечим топиб, оғирини енгил қилди. ППХ батальони 1-отряд командири, майор Маҳмуд Шодиев ҳамда ППХ батальони ходими, катта сержант Жавоҳир Яҳёевларнинг кўмаги туфайли  «янги меҳмон» ноодатий тартибда яшаш хонадонига соғ-саломат олиб борилди.

Хабарга ўзимиздан қўшсак, ҳар ишда ҳикмат бор. Ёруғ жаҳонга келибоқ тартиб посбонлари кузатувида хонадонда етказилган чақалоқ келажакда шундай эътибор ва мақомга лойиқ ШАХС бўлиб етишса, не ажаб?!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг