Назорат инспекцияси «Royal» анор шарбатини талабга жавоб бермайди дея топди
«Royal» бренди остидаги анор шарбати сифат талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ҳамда импорт қилинаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги мунтазам ўрганиб келинмоқда.
Жумладан, бозорлар ва савдо расталарида сотилаётган «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабига қай даражада мос келиши ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти тамғаланиши (маркировка) бўйича UzTR.490-022:2017 «Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»ининг 8, 36, 53 ва 58-бандлари талабларига номувофиқлиги аниқланди.
Аккредитланган синов лабораториясининг хулосасига кўраб «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти таркибида «Азорубин, E 122» моддаси белгиланган меъёрдан ортиқ эканлиги маълум бўлди.
UzTR.490-022:2017 «Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»нинг 36-бандига мувофиқ, таркибида ранг берувчилар (E122 азорубин, E сариқ хинолин, FSF E110 сариқ «қуёш ботиши», AS E129 қизил мафтункор, 4R E124 понсо ва E102 тартразин) озиқ-овқат маҳсулотлари учун «Таркибида ранг берувчи (ранг берувчилар) мавжуд, улар болаларнинг фаоллигига ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин» деган огоҳлантирувчи ёзув ёзилиши керак.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Метрология тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бажармаслик қонун бузилишига олиб келиши тўғрисида огоҳлантирамиз, дейилади Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter