Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшонда сув таъминоти бўйича салкам 14 млрд сўм талон-торож қилиб юборилди

Нурафшонда сув таъминоти бўйича салкам 14 млрд сўм талон-торож қилиб юборилди

СИ ёрдамида тайёрланган фото

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торожи фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

«Сув таъминот ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси ва Тошкент вилояти «Сувоқова» ДУК ўртасидаги шартномага кўра Нурафшон шаҳрида қурилаётган оқова сув тозалаш иншоотида амалда бажарилган 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишларини 87,2 млрд сўмга бажарилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузиб, 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввал Чирчиқда фуқароларнинг омонатини талон-торож қилган банк ходими аниқланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг