Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега айрим кашандалар саратон хасталигига чалинмайди?

Нега айрим кашандалар саратон хасталигига чалинмайди?

Фото: ТПМ

Нега доим соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган одамлар орасида ҳам онкологик касалликларга чалинувчилар кўп учрайди ва аксинча, айрим ашаддий кашандаларга бу хасталиклар бегона? Албатта, саволнинг бундай қўйилиши нотўғри. Фақат узоқ йиллардан бери изланаётган, муаммонинг илдизини топишга уринаётган олимлар учун эмас. Улар ҳам, ниҳоят, саволга жўялироқ жавоб топишган кўринади.

«Comments.ua» ёзишича, канадалик ва хитойлик олимлар биргаликда ўтказган тадқиқотлар якунида инсонларда онкологик касалликларнинг ривожланиш хавфи юқори ёки пастлиги туғма бўлади, деган хулосага келинган.

Олимлар «еттита генетик из»ни аниқлашган: улар инсонларни ўсма хасталиклари ривожланишидан ҳимоялайди ёки аксинча, бу хавфнинг янада кучайишига хизмат қилади. Қўштадқиқот кўлами ҳазилкам эмас: қарийб 10 минг нафар онкобемор ва 16 минг нафар соғлом одамнинг геномларини таҳлилдан ўтказишган.

Ўсма хасталикларининг энг кўп тарқаган турлари — ўпка, сут бези, мия, ошқозон ости ва ошқозон саратонлари ўрганилган.

«Бола ҳомила пайтидаёқ шаклланган геном паттерни билан дунёга келади, бу унинг умри давомида ўзгармайди, саратон хавфи юқори ёки паст бўлишини белгилаб беради... Айрим одамлар нотўғри турмуш тарзи билан ҳам саратонга чалинмаслиги сабабини, эҳтимол ушбу кашфиёт тушунтириб берар», — дейди олимлардан бири Эдвин Ванг.

«Етти ген»га қайтамиз: олимлар шуларнинг орасидан фақат биттасигина онкологик касалликлардан қалқон вазифасини бажара олишига ишонишмоқда, қолган олтитаси эса, аксинча, инсон ўсма хасталикларидан бир умрга кафолатланмаганини билдириб туради, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг