Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик болалар турли давлатлар элчихоналари ва БМТ агентликлари вакиллари билан учрашишди

Ўзбекистонлик болалар турли давлатлар элчихоналари ва БМТ агентликлари вакиллари билан учрашишди

Фото: «ЮНИСЕФ»

21 ноябрь куни, Жаҳон болалар куни муносабати билан ёшлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болалар, ОИВ билан яшаётган қиз ва ўғил болалар сифатли таълим, ўқиш ва ўйин учун хавфсиз жойлар, ҳамда атроф- муҳит муҳофазаси каби ўзларини ташвишлантирган масалалар ҳақида Жаҳон болалар кунида гапириш учун бир нечта элчихоналарга, Бирлашган миллатлар ташкилоти ваколатхонасига ва «Ucell» компанияси офисига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ЮНИСЕФ ахборот хизмати хабар берди.

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер, Ucell компаниясининг бош директори Тони Грюнберг ва элчилар билан учрашганларида болалар ўзларининг кундалик турмушлари, ўз орзу-умидлари ва уларни рағбатлантирувчи омиллар ҳақида сўзладилар.

Фото: ЮНИСЕФ ахборот хизмати

«Бугун биз раҳбарлардан ҳамма болаларнинг ҳуқуқларини, яъни ҳар бир болани мактабда ўқиши, унга зарар етказилишидан ҳоли бўлиши ҳамда ўз салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш имкониятига эга бўлиши учун, ҳозир ва келгуси авлодлар учун болалар ҳуқуқларини амалга оширишни сўраяпмиз. Болаларни биринчи ўринга қўйиш ва ҳар бир сиёсатда болаларнинг ҳуқуқларини қайта кўриб чиқиш вақти келди»,- дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн, - «Бу шунингдек болалар учун ҳукумат, бизнес, таълим институтлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа соҳа вакилларига ўз эҳтиёжлари, истаклари ва муаммолари ҳақида гапириш орқали ўз овозларини эшиттириш имконияти ҳамдир».

Жаҳон болалар куни ҳар йили 20 ноябрда, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган санада нишонланади. Ушбу кун «болалар учун, болалар томонидан» глобал ҳарактлар кунидир. Жаҳон болалар куни дунё бўйлаб болалар ҳуқуқлари ҳақида хабардорликни оширади. Ўзбекистонда, ушбу сана бир нечта элчихона ва БМТ томонидан болаларнинг фикрини тинглаш орқали нишонланди.

Бир гуруҳ болалар Япония элчиси билан учрашганда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, жумладан Орол денгизи муаамосини муҳокама қилишди. Улар таълим муассасаларида зўравонликнинг олдини олиш ҳақида ҳам фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Болалар Швейцария элчихонасига ташриф буюриб, ёрдамга муҳтож болаларнинг ҳуқуқулари, хусусан ОИВ билан яшаётган болаларга ёрдам бериш ҳақида элчи билан суҳбатлашдилар. Ёшлар стигма, яъни ОИВ билан яшаётган инсонларни ажратиш масаласини муҳокама қилдилар.

Фото: ЮНИСЕФ ахборот хизмати

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливер Шаф ўз мамлакатида таълим ва хабардорликни оширишга қаратилган, давлат томонидан ўтказилган кенг қамровли ахборот кампаниялари ҳақида гапириб берди. Элчи ушбу мавзуга бағишланган суҳбатлар давом этишига умид билдирди. 

«Бу жуда ҳам яхши ташаббус. Биз одатда болалар овозига қулоқ солмаймиз, аксинча уларнинг овозини эшитишимиз зарур. Ота-она бўлган ҳар бир инсон учун бу жараён уйда бошланади. Бундай аниқ фикрлайдиган, ўзлари учун катта аҳамиятга эга бўлган масалалар ҳақида бу ерга суҳбатлашиш учун келган болаларни кўриш кишини илҳомлантиради»,- деди элчи.

Буюк Британия элчихонасида болалар элчи Крис Алланни таълим, таълим олиш ва иш билан таъминланишда қизлар ва ўғил болалар учун тенг имкониятлар, инклюзив таълим ва ногиронлиги бўлган одамларни иш билан таъминлаш масалалари ҳақида саволларга тутишди.

Фото: ЮНИСЕФ ахборот хизмати

Жанубий Корея элчихонасида ёшларга ва болалар иштирокига сармоя қилиш ҳақида гапирилди.

«Кўпинча катталар ўзларининг фикрларини доим тўғри деб ҳисоблашади. Бироқ, болаларга қулоқ солиш ва уларнинг фикрини инобатга олиш зарур. Уларнинг фикр ва таклифларига бефарқ бўлмаслигимиз керак»,- дейди элчихона маслаҳатчиси Ким Дже У.

Болалар, шунингдек, Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш учун 280 миллион АҚШ доллари ҳажмида ҳисса қўшувчи Болалар Бирлашган миллатлар ташкилотининг мамлакатдаги ваколатхоналари раҳбарларини жиддий саволларга тутдилар.

«Жаҳон болалар кунида биз нафақат истак, балки Бирлашган миллатлар ташкилоти сифатида болаларнинг келажаги порлоқ бўлиши учун уларни қандай қўллаб-қувватлашимиз кераклиги ҳақида ўйлаш мажбуриятига эгамиз», - дейди Ўзбекистон Республикасидаги БМТнинг доимий координатори ва БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Хелена Фрейзер, - «Бу болаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантирадиган, иш оламига ва самарали ҳаёт кечиришга ҳамда келгуси авлоднинг ота-оналари бўлишга тайёрлайдиган келажакдир».  

Болалар иштирок этган тадбирлардан яна бири бизнес олами билан танишиш бўлди. Улар Ўзбекистондаги алоқа оператори «Ucell» компаниясининг марказий офисига ташриф буюриб, ёрдамга муҳтож болаларнинг бандлик масалаларига диққат эътиборни қаратишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг