Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков маймун чечагига қарши чоралар ҳақида гапирди

Нурмат Отабеков маймун чечагига қарши чоралар ҳақида гапирди

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан «Маймун чечаги касаллигига қарши кўрилаётган эпидемиологик чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди:

– Касалликларни четдан кириб келишининг олдини олиш мақсадида республика бўйича бугунги кунда давлат чегараларини кесишиш жойларида 54 та санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатиб келмоқда, шулардан 36 таси автомагистрал йўлларида, 11 таси Халқаро аэропортларида, 6 таси темир йўл ва 1 таси дарё портида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадан кириб келаётган йўловчиларни тиббий-санитария кўригини яхшилаш мақсадида барча Халқаро аэропортлар ва автомагистрал йўлларда жойлашган йўловчи ўтиш оқими юқори бўлган санитария-карантин пунктлари замонавий тепловизорлар ва контактсиз термометр (пирометр)лар билан етарлича таъминланган.

Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилди. Постларда санитария-карантин пунктлари ходимлари ва бошқа чегара-божхона постлари ходимлари ҳушёрлиги ошириб борилмоқда. 

Мутахассисга кўра, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллигига чалиниш ҳолати аниқлангани йўқ.

Маймун чечаги вирусининг табиий резервуарлари ва манбалари кемирувчилар ҳамда маймунлар ҳисобланади. Маймун чечаги одамга асосан мулоқот ёки трансмиссив йўллар билан (қон, тишланиш, чечак тошмаси суюқлиги, чечак пуфаги орқали) юқиши мумкин.

Касаллик 99 фоиз ҳолатда енгил кечади. Касаллик чалинганларнинг барчасини стационар шароитда даволашга эҳтиёж йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг