Об-ҳавонинг кескин совуши кутилмоқда

3-5 ноябрда Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудуди (Екатеринбург)дан шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғади.
4 ноябрда республика бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим жойларда эса кучли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамол тезлиги кучайиб, секундига 18-23 метргача етади, шиддат билан эсганда секундига 25-28 метргача етиши мумкин.
4-5 ноябр кунлари эса республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача тушиб кетади, мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ҳарорат 1-2 даражагача тушиб кетиб, аёз кузатилиши мумкин, кундузги ҳарорат 8-13 даража, юртимизнинг шимолий ҳудудларида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даражагача, кундузи 3-8 даражагача илийди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter