Оҳангарон шаҳри ҳокимлигининг бўлим бошлиғи қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги бўлим бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб пора олган вақтида қўлга олинди.
У 1958 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришга ваъда беради.
Мансабдор шахс уйнинг нархини 15 000 АҚШ долларига келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3 500 АҚШ доллари беришини айтиб, жами 18 500 АҚШ доллари талаб қилади.
Бўлим бошлиғи олдиндан 9 500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter