Ўктам Барноев, Шодмонов ва Отабековларнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб берилди.
Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов, Нурмат Отабеков ва бошқа мансабдорларнинг саломатлиги ва бугунги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?
Айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда.
COVID-19 билан касалланганларнинг уйда даволанишига қаршиман. Шунга чора кўриш мумкинми?
Бу амалиёт нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатларида жорий этилган.
Ушбу амалиётни жорий этиш билан, аввало, вирусдан зарарланган оилаларни бир вақтда кузатувга олиб, уларни инфекциядан тезроқ фориқ бўлишларига эришиляпти. Қолаверса стационар шароитда даволанишга муҳтожларга шифо-ўринларини захирасини яратишга эришиляпти.
Ҳозирги пандемия даврида тиббиёт ускуналарига қўлқопсиз тегиш мумкинми?
Биламизки вирус юзаларда маълум вақт сақланиб қолади. Бизнинг айни кунлардаги талабимиз — тиббиёт ходимлари томонидан иш жараёнида қўлқоп билан ишлашларини таъминлашга қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter