Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтди

Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтди

Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Шадманов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида меҳнат қилган.

2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси бўлган. 2017-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Шадманов 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг