Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар саратон хавфини кескин камайтириши мумкин бўлган маҳсулотни айтдилар

Олимлар саратон хавфини кескин камайтириши мумкин бўлган маҳсулотни айтдилар

Испаниялик олимлар ва тадқиқот гуруҳидаги диетологлар брокколи карами истеъмолини кўпайтириш сулфорафан ва мирозиназа антиоксидантлари туфайли саратон хавфини камайтириши мумкинлигини аниқладилар. Тадқиқот натижалари Nutrients журналида чоп этилди.

Янги тадқиқот устида ишлаш жараёнида олимлар брокколи истеъмолининг даражалари ва саратоннинг ривожланиш эҳтимоли ўртасидаги боғлиқлик ҳақида илгари нашр этилган бир неча ўнлаб илмий мақолаларни таҳлил қилишди. Таҳлил шуни кўрсатдики, диетада ушбу маҳсулотнинг камлиги саратон касаллигининг юқори тарқалиши билан боғлиқ.

Брокколини мунтазам истеъмол қилиш (ҳафтада бир неча марта) саратон ривожланиш эҳтимолини камайтириш билан боғлиқ. Бироқ, ушбу фойдали таъсирларнинг механизмлари ҳақида маълумот йўқлиги сабабли, бу натижалар чекланган статистик аҳамиятга эга бўлган.

Олимлар брокколи истеъмол қилишнинг терапевтик таъсирини бу маҳсулотда сулфорафан ва мирозиназа каби кучли антиоксидантларнинг мавжудлиги билан изоҳладилар. Антиоксидантлар тана ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоя қилувчи ва умумий яллиғланишнинг олдини оладиган молекулалардир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг