Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олот туманида 8,5 миллиард сўмлик замонавий сайилгоҳ барпо этилмоқда (фото)

Олот туманида 8,5 миллиард сўмлик замонавий сайилгоҳ барпо этилмоқда (фото)

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилоятининг Олот туманида инфратузилмани янги босқичга олиб чиқувчи йирик лойиҳа бошланди. «Аму-Бухоро» каналининг «Халифа» ва «Жайхунобод» маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи қисмида янги сайилгоҳ барпо этилмоқда.

Олот тумани ҳокимлиги масъул ходими Шаҳобжон Шароповнинг «Xabar.uz»га билдиришича, мазкур ишлар учун 8 миллиард 510 миллион сўм маблағ ажратилган. Бунёдкорлик ишлари «Вобкент мукаммал қурилиш» МЧЖ ишчи ва мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.

Режага кўра, каналнинг 3 километрлик соҳили ободонлаштирилиб, гўзал ҳордиқ масканига айлантирилади. Бу ерда манзарали дарахтлар экилиб, пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар, болалар ҳамда спорт майдончалари қурилади, замонавий ёритиш ва суғориш тизимлари ўрнатилади. Янги кўприк солиниб, канал атрофи хавфсиз ҳудудга айлантирилади.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг