Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев: «Олтинсой воқеасида вазиятни маданий йўл билан ҳал қилолмаган масъуллар айбдор» (видео)

Расул Кушербаев: «Олтинсой воқеасида вазиятни маданий йўл билан ҳал қилолмаган масъуллар айбдор» (видео)

Скриншот

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Муносабат» кўрсатувида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ва Сариосиё туманларида бўлган воқеаларга муносабатини билдирди. 

«Биринчи навбатда масъуллар қонунга амал қилишда намуна бўлиб бериши керак. Қачонки улар қонунга тўлиқ амал қилишни бошлашса, халқ ўрнак олиб ўзини тартибга солишни бошлайди. 

Сурхондарёлик Донаева исмли фуқаромиз менга бир ярим ойдан бери мурожаат қилади. Мен унинг мурожаатини ўрганиб чиқдим. Ҳайрон қолдим: уйи бузилганга давлатнинг номидан, ҳужжат қилиб ер бериляптида, кейин янги ҳоким, прокурор келиб энди буниям бузасан деяпти. Айтингчи, энди у нима қилиши керак? Охири болта кўтариб чиқишга мажбур бўляпти. Аёлни шундай қилишга ким мажбур қилди? Масъулларнинг ўзлари мажбур қилди. Суғориладиган ерда уй қурди дейиляпти. Мана Тошкент вилоятини олайлик. Кўпчилик уйлар суғориладиган ерларда қурилган. 

Бундан ташқари қонунларни қабул қилиб қўйганмиз. «Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисидаги» қонун бор.

Одамлар бир кунда уйни қуриб қўймайдику. Масъуллар уни кузатади, нимадир манфаатдорлик борки, индамайди. Қачондир уни хизматини қилиб, пулини олган. Уйи бузилгандан кейин одам нима қилади, кўчага чиқади-да. Нимага масъулларимиз суднинг қароридан сўнг бузиш лозимлигини эсдан чиқариб қўйишяпти? 

Агар Олтинсойдами, Сариосиёдами, бошқа жойми, фуқароларга шу пайтгача қонуний ва бепул йўл билан суғорилмайдиган ерлардан ажратиб келинганда, улар бундай яширин ишлар билан шуғулланмас эди. 

Олтинсой воқеасида фуқароларнинг ҳеч қанақа айби йўқ. Уларга бориб муомала қила олмаган, ишлолмаган, маданий йўл билан ҳал қилолмаган масъулларнинг ўзи айбдор», дея фикрини хулосалаган депутат. 

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида уйларни бузиш ва аҳолини кўчиришда оддий фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида можаро содир бўлганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг