Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OLX монопол мавқега эга платформа деб топилди

OLX монопол мавқега эга платформа деб топилди

Фото: OLX

OLX устун мавқега эга платформа деб топилди. 

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи асосида онлайн реклама (эълон жойлаштириш) хизматлари бозорида «OLX Classifieds)» МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг