Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрта Чирчиқ тумани «қизил» ҳудудга айланди

Ўрта Чирчиқ тумани «қизил» ҳудудга айланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўрта Чирчиқ тумани 20 июнь ҳолатига «қизил» ҳудуд, деб белгиланди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берган. 

Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги вино заводида ишловчи 5 нафар ўртачирчиқлик фуқарода инфекция аниқлангани боис, ҳозирда уларнинг хонадонлари қатъий назоратга олинган. Шунингдек, улар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кузатув остида.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқдаги 4 та ички кўчалар карантинга ёпилди. Ушбу кўчаларда ҳаракатланиш тақиқланди.

Бундан ташқари, йўл ёқалари ва кўзга кўринарли жойларга «қизил» ҳудуд» белгилари ўрнатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг