Ортиқхўжаев ҳамкасбларини «сотиб қўйди»
Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги хиёбонда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Бу ерда Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Истиқлол» мажмуасини барпо этилиши ҳақида тарқалган хабарлар кенг жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарган эди.
Шундоқ ҳам шаҳарларда дарахтзор хиёбонлар камайиб бораётган вақтда бу яшил ҳудуднинг ҳам қурилишлар майдонига айланиши хавфи кўпчиликка ёқмаслиги тайин эди.
Ушбу ҳолат бўйича изоҳ бериш учун ҳоким жамоатчилик билан учрашди ва унда Ортиқхўжаев қайсидир маънода ўз ҳамкасбларини «сотиб қўйди».
– Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман, – деди Ж. Ортиқхўжаев.
Бу гаплардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳокимлар бўш ерларни, хиёбон ва паркларни исталган пайтда кимгадир уй ёки меҳмонхона қурилиши учун бериб юбориши мумкин. Аслида буни шу кунларда ҳам кўриб турибмиз, лекин ҳокимнинг ушбу «иқрори» вазиятга реал баҳо бўлади. Шундай эмасми?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter