Ҳокимлик Тошкентда «тозалаш» бўлаётганини эълон қилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчалари юзидаги ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Ортиқхўжаев ҳамкасбларини «сотиб қўйди»
Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги хиёбонда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Ўртачирчиқ: ҳоким — ҳукмфармо, прокурор — ҳайбаракаллачи, судья қўғирчоқми?
Уй-жойи ёки дўкони бузилган одамлар кимга боришни билолмай сарсон. Прокурор ва ИИБ бошлиғи – ҳокимнинг биқинида. Улар мулкий ҳуқуқлар аёвсиз топталаётган одамларни ҳимоя қилиш ўрнига, маҳаллий ҳокимиятнинг тегирмонига сув қуймоқда. Жиддийроқ эътироз билдирилгудек бўлса, белдан пастини мўлжаллаб зарба берилади: «Нима, Президент сиёсатига қаршимисан?».
Можароли бузилишларга барҳам бериш мақсадида таклифлар ишлаб чиқилмоқда
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов уй ва иншоотлар бузилиши каби ҳолатларга муносабат билдириб, «фуқаролар ва ҳокимият вакилларининг очиқ конфронтациясидан» ташвишда эканини баён этди.
Адлия вазири: «Бу нима деган гап? Ахир бу ваҳшийликку!»
Адлия вазири Русланбек Давлетов барча маҳаллий ҳокимликларни фуқароларнинг уй-жой билан боғлиқ қонуний ҳуқуқларини поймол этишларига чек қўйишларини талаб қилди.
«EZIDYOR» можароси: ҳам аянчли, ҳам қувончли воқеа
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг хабар беришича, «Tashkent City» қурилиши муносабати билан бузилган бузиб ташланган «EZIDYOR» ресторанининг эгаси мана 1 йилдирки сарсон бўлиб юрган экан.
Шавкат Мирзиёев товон пули бермасдан мулк бузишни тақиқлади
Йиғилишда президент тадбиркорларнинг бино-иншоотларини бузиш ва бунинг учун компенсация тўлаш борасида тизимли ёндашув йўқлигини танқид қилди.
Расул Кушербаев: «Кўзлар очилгунча, ҳурматли «бузувчи» ва «қурувчи»лардан қонунларни ҳурмат қилишларини сўрардик»
Халқнинг ишончини қозониб, хоҳиш иродасини ифода этаётган ҳужжатларни оёқости қилиб, «халқ хизматчиси»га айланаётганларга ва айниқса, айрим ҳокимларга кўчмас мулкидан айрилиб ҳаммасидан тўйиб юрганлар номидан махсус «ташаккурлар!»
Бизга ҳам «Митхун»лар керак!
Дарвоқе, бу шармандаликлар аллақачон хориж матбуотигаям ёйилди, айниқса Тошкентдаги бундай арбитрар бузилишлар ҳақида мақолалар, бутун бошли тергов ва илмий ишлар ёзиляпти. Бу дунёга очиламан деяётган давлат имиджи учун жуда ёмон...