Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Миллий университет кўчирилишидан ҳокимиятнинг хабари йўқ»
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимият ЎзМУ ва Тошкент давлат техника университетларининг шаҳардан ташқарига кўчирилишидан бехабарлигини айтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.
Ж.Ортиқхўжаев бу тўғрисида айни дамда шаҳар ҳокимлигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилган.
Аввалроқ, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов шаҳардаги Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетлари шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини айтганди.
Аҳмедов йирик шаҳарларда олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари жойлашувини тўғри ташкил этиш хусусида гапираётиб, бу маълумотни ошкор этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter