Ортиқхўжаевнинг тасдиқлангани муддатидан аввал эълон қилиб юборилди
Бугун, 13 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ҳокимни тасдиқлаш бўйича йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқланганини муддатидан аввал эълон қилиб юборган.
Йиғилишда иштирок этаётган «Xabar.uz» мухбирининг айтишича, ҳали ҳокимни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилгани йўқ. Айни пайтда сессия ишида танаффус давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter