Ўтган 6 ойда 23,3 минг оила ажрашган – статистика

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган никоҳлар сони 95,3 минг бирлик, ҳар минг аҳолига никоҳ коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Никоҳлар сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 минг бирликка камайган. Никоҳдан ажралишлар сони 23,3 минг бирлик, ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этди. Ажралишлар сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 минг бирликка кўпайган.
Қайд этилган никоҳлар сони бўйича, жумладан, шаҳар жойларида 48,7 минг бирликни (51,1 фоиз), қишлоқ жойларида 46,6 минг бирликни (48,9 фоиз) ташкил этди.
Республикада никоҳдан ажралишлар сони 23,3 минг бирликни, шундан шаҳар жойларида 14,1 минг бирликни (60,6 фоиз), қишлоқ жойларида 9,2 минг бирликни (39,4 фоиз) ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter