Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйганлар жаримага солинади

Овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйганлар жаримага солинади

Фото: Xabar.uz

Президент Қарорига асосан (31.05.2023 йилдаги ПҚ-171-сон) 2023 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида «Оқилона истеъмол» дастури ишлаб чиқилади.

Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

  • давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолинининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;
  • умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;
  • аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;
  • исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўллаш ва назорат механизмларини ўнатиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг