Охирги босқичдаги саратонга ҳам дори топилди
АҚШда Жон Ҳопкинс номидаги Онкология маркази қошидаги Саратон иммунотерапияси институти олимлари ривожланиб борувчи ва даволашнинг бошқа усулларига бўйсунмайдиган меланома, буйрак-ҳужайра саратони ёхуд майда ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонига қарши курашда ниволумаб (анти-PD-1) препарати синовдан муваффақиятли ўтганини маълум қилишди. Бу ҳақда MedicalXpress пресс-релизида хабар берилди.
Тадқиқотда 270 киши иштирок этган. Ниволумабнинг кўп йиллик синовлари натижасига кўра, янги препарат ёрдамида тирик қолишнинг беш йиллик кўрсаткичлари бошқа турдаги терапияларга, жумладан, 2008 йилда оммалашган кимётерапия, киназа ингибиторлари, биологик терапия ва даволашнинг ўзга усулларига қараганда юқори чиққан.
Оддий терапияда тўртинчи босқичдаги тери саратонидан қийналаётган беморларда беш йиллик тирик қолиш даражаси 5 фоизни, майда ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонида 6 фоизни ташкил этган. Ниволумаб эса меланома учун 34,2 фоиз, буйрак-ҳужайра саратони учун 27,7 фоиз, ўпка саратони учун 15,6 фоиз тирик қолишга кўмаклашади.
Ниволумаб PD-1 молекулаларининг фаоллигини блоклайди: у саратон ўсмасига ҳужум қилувчи ҳужайраларни ушлаб турувчи иммун назорат нуқтаси ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter