Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек маданияти Римда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми иштирокчиларининг диққат марказида

Ўзбек маданияти Римда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми иштирокчиларининг диққат марказида

16-20 октябрь кунлари Римдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош қароргоҳида ўтказилган Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми доирасида Ўзбекистоннинг махсус тадбири (side event) бўлиб ўтди.

Халқаро форумда Ўзбекистон номидан қатнашаётган Тошкент Давлат аграр университети талабаларидан иборат ёшлар делегацияси фаол иштирок этди. Бутунжаҳон озиқ–овқат форуми ФАОнинг агро-озиқ-овқат тизимларини ўзгартириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарорлик, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар доирасидаги асосий ташаббусларидан биридир.

ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Тошкент Давлат аграр университети билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда  талабаларга агроиқтисодий тизимлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш борасидаги ўз фаолиятлари тўғрисида айтиб бериш ва ўзаро тажриба алмашиш имконияти берилди. Тадбир меҳмонлари Ўзбекистоннинг маданий мероси ва унинг қишлоқ хўжалиги анъаналарига таъсири билан танишиш, мамлакат ёшларининг таълим соҳасидаги имкониятлари ҳақида кўпроқ билиш, мамлакатнинг ноёб тажрибаси ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ютуқларини баҳолашди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг