Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек йигитига «Times Square»даги улкан пешлавҳа орқали ҳурмат кўрсатилди

Ўзбек йигитига «Times Square»даги улкан пешлавҳа орқали ҳурмат кўрсатилди

Фото: «Озодлик»

Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган Достонбек Тоиров АҚШнинг «Morgan Stanley» ширкатида амалиёт ўташни бошлади.

Нафақат Қўшма Штатлар, балки дунёда машҳур бўлган ушбу компанияда амалиёт ўташ ўзига хос шараф саналади. «Morgan Stanley» маъмурияти амалиётнинг илк куни Достонбекка кутилмаган совға тайёрлади. Нью-Йоркнинг машҳур Таймс скверидаги улкан пешлавҳада ўзбекистонлик мутахассиснинг исм-шарифи ва сурати эълон қилинди.

«Таймс сквердаги улкан мониторда ўз номимни кўриб бениҳоя ҳаяжонландим», дейди Достонбек Тоиров.

«Xabar.uz» сайти «Хориждаги ватандошлар» саҳифаси орқали Достонбек Тоиров билан интервью уюштирганди.

Таҳририят жамоаси ўзбек йигитига океан ортидаги фаолиятида янги зафарлар тилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг