Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекэнерго»: Мўйноқда 14,1 км электр тармоқлари ва 6 та трансформатор пунктлари янгидан қурилади 

«Ўзбекэнерго»: Мўйноқда 14,1 км электр тармоқлари ва 6 та трансформатор пунктлари янгидан қурилади 

Фото: «Ўзбекэнерго» матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида электр энергияни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича 2018 йил давомида кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, тумандаги электр энергияси истеъмолчиларига ўтган йилда жами – 18,3 млн. кВт.соат электр энергияси етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекэнерго» АЖ матбуот хизмати.

Президентнинг «2017 – 2021 йилларда паст кучланиш тармоқларни модернизация ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги қарори асосида беш йил давомида Мўйноқ туманида  22,5 км. узунликда электр узатиш тармоқлари, 17 дона трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган бўлиб, бунинг учун 2,8 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Ўтган йилда мазкур қарор доирасида 10,4 км. электр узатиш тармоқлари ва 3 та трансформатор пункти реконструкция қилинган ва янгидан қурилган. Натижада, Учсой, Дўстлик, Таллиузак ва Тикузак маҳаллаларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланган. 

Шунингдек, маълум қилинишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича 43,8 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва  19 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ 20 та маҳалладаги 3 600 дан ортиқ аҳоли хонадонлари, жойлардаги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг электр таъминоти барқарорлашди. 

2019 йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида 14,1 км. электр тармоқлари ва 6 та трансформатор пункти реконструкция қилиниши ва янгидан қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, 2019-2020 йил куз-қиш мавсумига электр қурилмаларни тайёрлаш бўйича 48,4 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва  20 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг