Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Ўзбекистон тинчликсеварлик даражаси бўйича Марказий Осиёда етакчи деб эътироф этилди.
Ўзбекистон Global Peace Index 2026 халқаро рейтингига кўра, 37-ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинчликсевар 40 та давлат қаторидан жой олди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида бу энг юқори кўрсаткич бўлди.
Минтақа мамлакатлари орасида Қозоғистон 44-поғонани, Тожикистон — 47-поғонани, Қирғизистон — 61-поғонани, Туркманистон эса 66-поғонани эгаллади.
Россия тинчликсевар давлатлар рўйхатида энг охирги 163-ўринни эгаллаган. Украина, Конго ДР ва Судан ҳам охирги ўринларни эгаллаган.
Дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакат мақомини ўзида сақлаб келаётган Исландия глобал рейтинг етакчисига айланди. Ундан кейинги поғоналарни Янги Зеландия ва Швейцария қайд этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter