Ўзбекистон аҳолиси сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 37,7 млн нафарга етган. Мамлакатимиз аҳолиси шу йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайди.
Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошди. 2025 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter