Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон армиясининг халқаро рейтингдаги ўрни баҳоланди

Ўзбекистон армиясининг халқаро рейтингдаги ўрни баҳоланди

Ўзбекистон Қуролли кучлари Global Firepower армиялар рейтингида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон армияларини ортда қолдирди. Мамлакатимиз ушбу рейтингда 51 -ўринни эгаллади.

Руйхатга дунёнинг 138 армияси киритилган бўлиб, қўшниларимиз Қозоғистон 62, Туркманистон 86, Қирғизистон 93, Тожикистон 99-ўринни эгаллаган.

Биринчи ўнталикка АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон қуролли кучлари кирган.

Маълумот учун ҳарбий кучларнинг глобал индекси 50 га яқин омилларни ҳисобга олган ҳолда тузилади: ҳарбий хизматга яроқли шахслар сони, армиянинг давлат харажатлари миқдори, ҳаво салоҳияти, денгиз кучлари ва бошқа кўплаб мезонлар.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг