Ўзбекистон COP31 конференциясида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов раислигида Ўзбекистон делегациясининг Туркияда бўлиб ўтадиган BMTнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонларининг 31-конференцияси (COP31)да иштирок этишига тайёргарлик доирасида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг йирик халқаро иқлим конференциясига ҳар томонлама тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, иштирокчилар қуйидаги масалаларни кўриб чиқдилар:
🔹 Ўзбекистоннинг iқлим ўзгариши соҳасидаги асосий устувор йўналишлари ва ташаббуслари;
🔹 миллий лойиҳалар ва эришилган натижаларни тақдим этиш;
🔹 делегация тадбирлари ва ишбилармонлик дастурини тайёрлаш;
🔹 халқаро ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
🔹 мамлакат иштирокини ахборот ва медиа жиҳатдан ёритиш.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг иқлим ташаббуслари, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича миллий чора-тадбирлари, шунингдек, глобал иқлим мақсадларига эришишга қўшаётган ҳиссасини халқаро ҳамжамиятга кенг таништириш имконини берадиган ягона коммуникация кун тартибини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Якунда келгусидаги вазифалар ва ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
COP31 конференцияси халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг иқлим кун тартибидаги ташаббусларини халқаро миқёсда илгари суриш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter