Академик Телман Ражабов вафот этди
Материалшунослик физикаси, илмий асбобсозлик ва микроелектрон техникаси соҳасида танилган йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Телман Дадаевич Ражабов 85 ёшида оламдан ўтди.
Бу ҳақда Фанлар академияси хабар бермоқда.
Телман Ражабов 1935 йил Самарқандда туғилган, Бауман номидаги Москва олий техника билим юртини тугатган (1959). Ўзбекистон ФA Ядро физикаси институтида муҳандис, кичик илмий ходим (1959-1965-йиллар), Физика-техника институти (1969-йилдан Электроника институти)да бош муҳандис, катта илмий ходим, лаборатория мудири (1966-1986-йиллар) бўлиб ишлаган.
Шунингдек, у Илмий асбобсозлик марказий лойиҳалаш-конструкторлик бюроси директори (1986-1992 йиллар), Тошкент электротехника алоқа институти (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети) ректори (1992-1998 йиллар), шу университет қошидаги Марказий Осиё телекоммуникациялар ўқув маркази директори (1998-2001 йиллар), ТАТУда кафедра мудири лавозимларида фаолият юритган.
Олим Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлган, Нью-Йорк Фанлар академияси аъзоси этиб ҳам сайланган.
Aкадемик 2003 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Xabar.uz марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter