Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон жаҳоннинг энг хавфсиз мамлакатларидан бири дея тан олинди

Ўзбекистон жаҳоннинг энг хавфсиз мамлакатларидан бири дея тан олинди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида Туркманистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

«The Law and Order Index» тадқиқотлари асосида тузилган мазкур рейтинг 100 баллик тизимда баҳоланган. Унинг «қонун устуворлиги ва ҳуқуқий тартиб» индексига кўра дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидан Сингапур ва Туркманистон (ҳар бири 97 баллдан) дан қайд этишди.

Хитой 94 балл, Исландия ва Қувайт 93 баллдан олган бўлса, Ўзбекистон, Швейцария, Австрия, Норвегия ва БАА 92 баллдан олиб мос ўринларга жойлашган. Бу борада энг қолоқ давлатлар сифатида эса Афғонистон 43 балл, Габон 52 балл, Венесуэла ва Либерия эса 54 баллдан олишган.

«The Law and Order Index» тадқиқотлари асосида тузилган «шахсий хавфсизлик борасида маҳаллий полицияга қай даражада ишониш» индексига кўра дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидан яна Cингапур 97 фоиз билан биринчи бўлган бўлса, Туркманистон 93 балл билан иккинчи, Норвегия ва БАА эса 92 фоиз билан учинчи бўлишган. Бу рейтинг аҳоли ўзлари яшайдиган жойда тунда ёлғиз юришда қай даражда хавфсиз сезишлари борасида тузилган. Рейтингда энг паст кўрсатгичларни Афғонистон 12, Габон 28, Венесуэла ва ЖАР 29 фоиз билан банд қилиб туришибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг