Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси калтакланган ўзбекистонлик фуқарога ёрдам бермоқда

«Россия 24» телеканали, «Комсомолская правда» газетаси ва бошқа бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистоннинг 78 ёшли фуқароси Нелла Степановна Чевтаева тўғрисида маълумот тарқатилган эди. У Беларусда ўз ўғли билан доимий яшаш учун 16 декабр куни «Домодедово» аэропортига учиб келганди.
Матбуот тарқатган маълумотга кўра, Н.Чевтаева Москва вилоятининг Домодедова шаҳрида калтаклаш излари билан оғир аҳволда волонтёрлар томонидан топилган.
25 декабр куни Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлимига жабрланувчининг набираси мурожаат қилди ва унга шахсни тасдиқлаш тартиби тушунтирилиб, тўлдириш учун анкеталар берилди.
Лекин у бувиси ҳақидаги маълумотларга эга эмаслигини билдириб, ҳужжатларни олиб кетган ва консуллик бўлимига бошқа мурожаат этмаган. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирги вақтда элчихонанинг консуллик бўлими ходими жабрланувчига ёрдам бериш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат масаласини ҳал қилиш учун Н.Чевтаева жойлашган жойга етиб борди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter