Ўзбекистон ҚК бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди

2000–2003 йилларда Ўзбекистон Қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи лавозимида фаолият юритган генерал-полковник Тўлқин Қосимов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Тўлқин Қосимов 1962 йилдан 2003 йилгача Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб, ҳарбий округ қўмондони, мудофаа вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси бошлиғи ҳамда Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Хизматлари учун I-II даражали «Шон-шараф», «Қизил юлдуз» ва II-III даражали «Ватанга хизмати учун» орденлари ҳамда кўплаб медаллар билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter