Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон, Қозоғистон ва БАА янги темир йўл йўналишини ишлаб чиқади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва БАА янги темир йўл йўналишини ишлаб чиқади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон (CASA) темир йўл йўналишини биргаликда ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Бу бўйича уч давлатнинг тегишли вазирликлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида транспорт боғлиқлигини кучайтириш, Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини яратиш, шунингдек, халқаро юк ташиш, савдо, логистика ва инвестиция ҳамкорлигини ривожлантиришни назарда тутади.

Меморандум доирасида томонлар техник ва иқтисодий тадқиқотлар ўтказади, зарур темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш имкониятларини баҳолайди.

Шунингдек, лойиҳанинг техник, иқтисодий ва молиявий масалаларини батафсил ишлаб чиқиш учун махсус ишчи гуруҳ тузиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг