Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қуролли Кучларида янги жанговар қўмондонлик ташкил этилди

Ўзбекистон Қуролли Кучларида янги жанговар қўмондонлик ташкил этилди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида ҳаво сарҳадлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим ташкилий ўзгариш амалга оширилди.

Бу ҳақда мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Халмуҳаммедов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги негизида Қуролли Кучлар Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди.

Таъкидланишича, мазкур қарор қўшинларни бошқариш тизимини соддалаштириш ва тезкорлигини ошириш имконини берган. Шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳамда авиация кучларини ягона марказлашган бошқарув остида мувофиқлаштириб қўллаш учун шароит яратилган.

Қайд этилишича, кейинги йилларда қўмондонлик таркибидаги ҳарбий қисмлар жанговар шайлиги оширилиб, улар учувчисиз учиш аппаратлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва замонавий радиолокация станциялари билан таъминланган.

Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар, жумладан учувчилар, муҳандис-техниклар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа мутахассисларининг малакасини ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг