Ўзбекистонда бир кишига қанча яшаш майдони тўғри келади?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):
— Арманистон – 35,5 кв. м.
— Молдова – 35,3 кв. м.
— Беларусь Р. – 29,4 кв. м.
— Россия – 28,2 кв. м.
— Қозоғистон – 23,4 кв. м.
— Озарбайжон – 20,1 кв. м.
— Ўзбекистон – 18,5 кв. м.
— Қирғиз Р. – 13 кв. м.
— Тожикистон – 10,9 кв. м.
❗️Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter