Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлайдиган мактаб очилади

Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлайдиган мактаб очилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-5100, 30.04.2021 й.)га асосан Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби (ENAC) билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби ташкил этилади.

Қарорга кўра, мактабда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда дастлаб, қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида «Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси» бакалавр таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Мактабда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан келишилган ҳолда Тошкент давлат транспорт университети томонидан белгиланади.

Мактаб битирувчиларига Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактабининг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва у Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг